O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎТҚИЗ

Tasnif: ’ўтиришга кўмаклаш-’; ’эк-’. Бувисини юмшоқ диванга ў т қ и з и б, чой қуйиб берди. Бу феъл асли ўзбек тилида отир- феълидан -ғиз орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик ир товушлари талаффуз қилинмай қўйган, ғ ундоши қ ундошига алмашган: отир + ғиз = отирғиз- > отқиз-. Бу сўз ўзбек тилида отқаз- шаклида ҳам ишлатилади (отказ- феълига қиёсланг).