ЎЧ II
Tasnif: ниҳоятда берилган’,’ҳирс қўйган’. Ўғлим ширинликка ж у д а ў ч. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ö:ч отининг юқорида таърифланган белги маъноси асосида (ЭСТЯ, I, 559: öч 6) мустақил сўзга ажралиб чиққан, бунда у кесим вазифасида келган (отдан кесимлик сўзи ўсиб чиққан). Ўзбек тилида бу сўз таркибидаги унлининг юмшоқлик ва чўзиқлик белгиси йўқолган: ö:ч > оч.