O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЧОҚ

Tasnif: ’қозон ўрнатиб, ўт ёқиш учун мосланган қурилма’. Газ келиб, ў ч о қ қ а гўзапоя ёқишдан қутулдик. Бу сўз асли ö:т (’олов’) сўзига кичрайтириш маъносини ифодаловчи -чуқ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ДС, 373: отчуқ) шунга кўра дастлаб ’кичик олов’ маъносини англатган, ’олов ёқиладиган қурилма’ маъноси кейин пайдо бўлган. Қадимги туркий тилдаёқ ö: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган, ч ундоши таъсирида öт сўзидаги т ундоши ч ундошига алмашган; кейинчалик иккита ч ундошидан бири талаффуз қилинмай қўйган (ДС, 362: очуқ), сўнгра қ ундоши олдидаги у унлиси а унлисига алмашган (Девон, I, 95); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: ö:т + чуқ = ö:тчуқ > öтчуқ > оччуқ > очуқ > очақ > очâқ.