O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎҚЛОҒИ

Tasnif: ’хамир ёйишга мосланган узун силлиқ таёқча’. Кампир ў қ л о ғ и кўтариб чиқди. Бу сифат қадимги туркий тилда öқ отининг дастлабки ’думалоқ тўтри силлиқ таёқ’ маъносидан -ла қўшимчаси билан ясалган феълга -ғу қўшимчасини қўшиб ясалган; ўзбек тилида у унлиси и унлисига, а унлиси â унлисига алмашган: (öқ + ла = öқла-) + ғу = оқлағу > оқлâғи. Бу сўз асли ’думалоқ’ маъносини англатган (ДС, 369), маъно тараққиёти натижасида отга айланган. Кейинчалик и унлиси талаффуз қилинмай қўйиб, ғ ундоши қ ундошига, ғ ундоши эса ўз навбатида в ундошига алмашиб, оқлав шакли юзага келган: оқлағи > оқлағ > оқлақ > оқлав.