O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎҚТАЛ

Tasnif: ’ҳужум қилиш мумкин бўлган ашё билан таҳдид қил-’. Сабри тугаган деҳқон уларга қўлидаги кетмонни ў қ т а л д и. Бу сўз асли ’ёй билан отиладиган найза' маъносини англатувчи öқ отидан -ла қўшимчасининг -та шакли билан ясалган феълга (ДС, 370; ЭСТЯ, I, 438) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -л қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; дастлаб ’ёй билан найза отиш ҳолатида бўл-’ маъносини билдирган, ’таҳдид қил-’ маъноси кейин юзага келган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: [öқ + та (< ла) = öқта-] + л = оқтал— > оқтäл-.