O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎҒИЛ

Tasnif: ’эр жинсидаги фарзанд’. Қизингиз ўнта ўғилнинг ўрнини босади. Бу сўз қадимги туркий тилдаги асли ’пайдо қил-’ маъносини англатган öғ- феълидан ~(у)л қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 416; ПДП, 403; Девон, I, 103; ДС, 364); дастлаб ’фарзанд’ маъносини англатган, кейинчалик маънода торайиш юз бериб, фақат ’эр жинсидаги фарзанд’ни англата бошлаган; ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: öғ- + ул = оғул > оғил.