O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎҒЛОН

Tasnif: ’балоғатга етган ўғил; йигит’ (кўтаринки). Ватан ўғлонлари ҳарбий хизматларини аъло даражада адо этмоқдалар. Бу сўз асли қадимги туркий тилда оғул отига иззатлаш маъносини ифодаловчи -(а)н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 412; ДС, 363); қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги у унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: оғул + ан > оғлан > оғлâн.