ҚАДОҚ III
Tasnif: 400 граммча келадиган оғирлик ўлчови'. Афанди ишонмай, мушугини тортиб кўрса, тўрт қ а д о қ чиқибди (Афанди латифаларидан)'. Эски ўзбек тилида ҳам шундай маънони англатган бу от асли қадақ тарзида талаффуз қилинган (КРС, 313: кадак уст. ' фунт': ССТТН, II, 7: қадақ 'гвоздь', в каз. также 'фунт'); кейинчалик биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: қадақ > қäдâқ III. Бу сўз асли 'мих' маъносини англатган сўздан ўсиб чиққан: қадимги қўл тарозисининг посонгисидаги бўлимлар михча билан белгиланган, шундай бўлимнинг ҳар бири бир қадоқ ҳисобланган (ССТТН, II, 7). ЎТИЛда берилган қадоқ сўзлари уларнинг келиб чиқишини ҳисобга олмаган ҳолда жойлаштирилган, айниқса қадоқ II деб белгиланган сўзнинг ўзаро келиб чиқиши боғлиқ қадоқ I ва қадоқ III сўзлари орасига киритилиши ноўрин.