O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУКЧАЙ

Tasnif: ’елкани чиқариб, кўкрагини ичга олиб энгаш-’. Букчайиб ўтирган аёл қаддини ростлаб, унга тик қаради. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’қайирилган ҳолат’ маъносини англатган бӱк отининг (ЭСТЯ, II, 290) ’ўхшаш’ маъносини ифодаловчи -чä қўшимчасини олган шаклидан —й қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (бӱк + чä = бӱкчä) + й = бӱкчäй- > букчäй- Бу феъл асли ’букилганга ўхшаш ҳолатда бўл-’ маъносини билдирган.