БУРА
Tasnif: ’доира шаклида кўп марта айлантир-’. Меъёрдан ортиқ б у р а г а н э к а н м а н, сими узилиб кетди. Бу сўз қадимги туркий тилда ’доира шаклида айлантир-’ маъносини англатган бур- феълидан ’такрор’ маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси билан ҳосил қилинганлиги эҳтимол тарзида айтилади (ЭСТЯ, II, 265); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: бур- + ä = бурä- > бура-.