ҚОВЖИРА
Tasnif: сувсираб ёки иссиқдан қуриб буж- май-', ' қуруқша-'. Адолат .. чанқаб, қовжираб турган ҳар бир ғўзага ачинарди (Иброҳим Раҳим). Бу феъл эски ўзбек тилида қав сифатининг (Девон, III 169) 'қуриган' маъносидан (ССТТН, И, 29: қав 'старая сухая трава'; қавра- ' засохнуть' о траве) ' бироз' маъносини ифодаловчи -жы (< -чы) қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -ра қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, учинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [қав + жы (< чы )
= қавжы] + ра = қавжыра— > қâвжирä