O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУРГУТ

Tasnif: ’энг катта йиртқич овчи қуш. Б у р г у т ўз ўлжасини чангалига олиб ҳавога кўтарилди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’қайир-’, ’бурма ҳосил қил-’ маъносини англатган бур- феълининг ’чангали билан ушла-’ маъносидан кучайтириш маъносини ифодаловчи -гў қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -т қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, II, 300); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (бур— + гӱ = б ӱргӱ—) + т = бӱргӱт > бургут.