БУРНОҒИ
Tasnif: ’ўтган’, ’аввалги’. Б у р н о ғ и йил саримсоқпиёз жуда қиммат бўлди. Бу сифат ’аввал’ маъносини англатувчи бурун равишидан сифат ясовчи -аки қўшимчасининг -ағи шакли билан ясалган; қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: бурун + ағи = бурунағи > бурнағи.