БУРОВ
Tasnif: ’уй ҳайвонларининг тумшуғига солинадиган сиртмоқ’. Боқувдаги буқача асовлашиб қолибди, буров солмай етаклаб бўлмайди. Бу от эски ўзбек тилида бура- феълидан -в қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 267; КРС, 161); в ундошининг таъсирида унинг олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: бурâ- + в = бурав > бурав.