O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУРУШ

Tasnif: ’тортишиб, қат-қат бўл-’. Юзлари б у р у ш и б, пешанасини ажин қоплабди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’қат-қат қил-’ маъносини англатган бўр- феълидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(ў)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, II, 295); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: бӱр- + ӱш = бӱрӱш- > буруш-.