ҚЎРИҚ
Tasnif: мудофааланган, иҳоталанган жой'. Сув талашган бўлсак , ўз қўриғимиз у ч у н эмас, халқ манфаати учун талашдик (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от ' қўриқла-' маъносини англатувчи қоры- феълидан -ғ қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 356); кейинчалик ўзбек тилида сўз охиридаги ғ ундоши қ ундошига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қоры— + ғ = қорығ > қориқ > қориқ.