ҚЎШОҚ
Tasnif: бир-бири билан бирлаштирилган', ' бир арқон билан бирлаштириб боғланган (ҳайвонлар)'. Анави малла йигит .. чилдирмани қ ў ш о қ қ и л и б чаладиган ҳунари ўткир чилдирмачи (Суннатилла Анорбоев). Ҳам сифат, ҳам от маъносида ишлатиладиган бу сўз эски ўзбек тилида ' бирлаштир—' маъносини англатувчи қош- феълидан -(а)қ қўшимчаси билан
ясалган; кейинчалик қ ундошининг таъсири билан унинг олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: қош— + ақ = қошак; > қошâқ.