O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒИЖИМ

Tasnif: буришган', 1 силлиқ ҳолатини йўқотган'. [Акбарали ғ и ж и м қоғозни кафти билан текислаб, яна ўқиди (Асқад Мухтор). Бу сўзни ғижин- сўзи билан қиёслашдан маълум бўладики, эски ўзбек тилида ғыжы- феъли мавжуд бўлган, ана шу феълдан —м қўшимчаси билан ғижим оти ясалган; кейинчалик ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ғыжы- + м = ғыжы > ғижим. Асли ғыжы|— феъли ҳам ясама бўлиб, 'буришган ҳолат' маъносини англачувчи ғыж отидан — ы қўшимчаси билан ясалган бўлса керак.