O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУРҚИ

Tasnif: ’аччиқ ҳид тарат-’. Ўчоқда ҳўл ўтин б у р қ и б ё т и б д и. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ҳид тарат-’ маъносини англатган бур- феълининг (ДС, 125) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(у)қ қўшимчаси қўшилган шаклидан кучайтириш маъносини ифодаловчи -ы қўшимчаси билан ҳосил қилинган; -ы қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; кейинчалик ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (бур- + уқ = буруқ-) + ы = буруқы- > бурқы > бурқи-.