ҒИЛДИРАК
Tasnif: дойра шаклида ясалиб, ўққа ўрнатиладиган, маълум бир куч таъсирида айланиб, арава, машина кабиларни ҳаракатга келтирадиган қисм1. Зебихон ғилдирак ёғочларига оёғини бир-бир қўйиб аравага чиқди (Саида Зуннунова). Бу от эски ўзбек тилида ғылдыра— феълидан —к қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: гылдыра- + к = ғылдырак > ғилдирäк.