O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒИНҒИРЛА

Tasnif: ғинг-ғинг этган товуш чиқар-'; ' паст товуш билан ҳиргойи қил-1. Элмуроднинг бир текис ғинғирлаган овози ёқимли нағмадай ҳамманинг эс—ҳушини қамраб олди (Парда Турсун). Бу феъл эски ўзбек тилида ғынғыр товушга тақлид сўзидан —ла қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ғынғыр + ла = ғынғырла— > ғинғирлä—. Сўзлашув нутқида бу феъл ғинғилла— тарзида ҳам талаффуз қилинади, бунда л ундошининг таъсири билан унинг олдидаги р ундоши л ундошига алмашади (ЎТИЛ)да нимагадир ана шундай товуш ўзгаришига учраган шакл асосий шакл сифатида берилган).