O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒИНШИ

Tasnif: ғинг-ғинг этган товуш чиқариб инграр'. Зал жим, фақат кимнингдир этагига бир гўдак ҳар замонда г и н г ш и б қ ў я р э д и (Асқад Мухтор). Бу феъл эски ўзбек тилида ғыӊ товушга тақлид сўзидан -шы қўшимчаси билан ясалган (КРС, 492: кыӊшы - 'визжать, скулить'); кейинчалик ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ғиӊ + шы = ғыӊшы- > ғинши-. Бу сўз ғинши- тарзида ҳам талаффуз қилинади, бунда ӊ ундоши н ундошига алмашади.