ҒУЖАНАК
Tasnif: бир жойга тўп қилиб йиғилган'.
Урикларда сара бодроқдай оппоқ-оппоқ ғужанак
гуллар (Султон Акбарий). Бу сифат эски ўзбек тилида ғуж сифатидан -а қўшимчаси билан ясалган феълнинг ' узлик' маъносини ифодаловчи -н қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -(а)к қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик а унлилари ä унлиларига алмашган: [(ғуж + а - ғужа—) + н = ғужан—] + ак = ғужанак > ғужäнäк.