O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУРҚИРА

Tasnif: ’бироз аччиқ ҳид тарат-’. Ўчоқда ҳўл ўтин бур қираб т у р и б д и. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ҳид тарат-’ маъносини англатган бур- феълининг (ДС, 125) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(у)қ қўшимчаси қўшилган шаклидан ’кучсиз’ маъносини ифодаловчи -ыра қўшимчаси билан ҳосил қилинган; -ыра қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(бур- + уқ = буруқ-) + ырä] = буруқырä- > бурқырä- > бурқира-.