O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОВУЧ

Tasnif: икки қўл шапалоғининг (панжаларнинг) таг томони бирлаштирилиб, уст томони юқорига бу — килган ҳолати Ҳовучини тўлдириб—тўлдириб сув ичди. Бу от қадимги туркий тилда 'ол-' маъносини англатган абу— феълидан —ч қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 409; ПДП, 354: абуч); Маҳмуд Кошғарий бу сўзни авут, ҳатто азыт шаклида келтиради (Девон, I, 111). Асли абу— феъли умуман 'ол—' маъносини эмас, балки 'икки қўл шапалоғи билан ол—' маъносини англатган бўлса керак; абуч оти ана шундай маънони англатган феълдан ясалган. Кейинчалик бу сўзнинг таркибида қуйидаги товуш ўзгаришлари воқе бўлган: икки унли оралиғида б ундоши в ундошига алмашган: абуч > авуч (ДС, 70), ўзбек тилида бу сўзнинг бошланишига ҳ ундоши қўшилган: авуч > ҳавуч, в ундоши таъсири билан а унлиси â унлисига алмашган: ҳавуч > ҳâвуч.