O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲУРК

Tasnif: хавфсираб чўчи-'. Гулнор намли кўзлари билан Йулчига тикилиб, бир нимадан ҳ у ркк а н cингари қарап яна унга суқилди (Ой6eк) Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли чучи маъносини англатган ир- феълига (ДС 211) кучайтириш маъносини ифодаловчи -(и)к қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 636); қадимги туркий тилдаёқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, сўз бошланишидаги и унлиси ӱ унлисига алмашган (ПДП, 440; Девон, III, 425): ир— + ик = ирик— > ирк— > ӱрк—; кейинчалик сўз бошланишига ҳ ундоши қўшилган, ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱрк— > ҳӱрк- > ҳурк—.