O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲЎКИЗ

Tasnif: бичилган эркак қорамол'. Эр—у хотин — қўш ҳ ў к и з (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда öкӱз тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 406; Девон, I, 91; ДС, 383), öгӱз шакли ҳам мавжуд бўлган (ДС, 382: бгўз I); кейинчалик сўз бошланишига ҳ ундоши қўшилган, ö, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: öкӱз > ҳöкӱз > ҳокуз > ҳокиз. Бу сўз асли 1 эркак қорамол' маъносини англатган (ДС, 383), кейинчалик маънода торайиш воқе бўлиб, фақат 'бичилган эркак қорамол' маъносини англата бошлаган.