ҲЎЛ
Tasnif: сувга ивиган’, 'нам'. Эрталаб туриб қаpaшca, боланинг кийими жиққа ҳ ў л , бадани қизиб турган эмиш (Суннатилла Анорбоев). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат ö:л тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 524); қадимги туркий тилдаёқ ö: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 406; Девон, I, 83; ДС, 383); ўзбек тилида сўз бошланишига ҳ ундоши қўшилган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ö:л > öл > ҳöл > ҳол.