O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АНЪАНА

Tasnif: Бу арабча сўз ъаnъаnа(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 544), ўзбек тилига фатҳали айн товушларини а унлиларига алмаштириб ва иккинчи унлидан олдин ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ъаnъаnа- анъана. Бу сўз асли 'бир-бирига узатди', 'ўз насл-насаби ҳақида гапирди' каби маъноларни англатувчи ъаnъаnа феълининг (АРС, 544) I боб масдари бўлиб (АТГ, 339), араб тилида 'ўз насл-насаби билан фахрланиш' маъндсини, ўзбек тилида эса 'узоқ ўтмишдан бери давом этиб келаётган расм-русум, одатлар' маъносини англатади (АРС, 544; ЎТИЛ, I, 49).