БЎЙИНЧА
Tasnif: ’иш ҳайвони бўйнига хомут остидан кийдириладиган халқа шаклидаги абзал’. Ҳуснибойнинг дадаси Омонбой б ў й и н ч а тикар эди (Ғафур Ғулом). Бу сўз бойин отидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -чä қўшимчаси билан ҳосил қилинган бўлиб, асли ’кичик бўйин’ маъносини билдирган, ’хомут ости — дан кийдириладиган абзал’ маъноси шу маъно асосида ўсиб чиққан.