O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРАФА

Tasnif: Бу арабча сўз асли ъarafat(un) шаклига эга (АРС, 510); ўзбек тилига фатҳатш айн товушини а товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ъarafa —> арафа. Бу сўз тоғнинг номи бўлиб, ҳаж қилувчилар зулҳижрий ойининг 9- кунини шу тоғда ўтказадилар, шу кун Арафа куни деб юритилади (АРС, 510). Кейинчалик Арафа сўзи турдош отга айланиб, 'ҳайит олдидаги кун' маъносини англата бошлаган, ҳозир эса маънода кенгайиш воқе бўлиб, 'йирик расмий маросимлар олдидаги кун' маъносини англатадиган бўлган (ЎТИЛ, I, 51).