БАДИИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз badībiyy(un) шаклига эга
(АРС, 60); ўзбек тилига’ чўзиқ ī унлисини и унлисига, касрали айн товушини и товушига алмаштириб, сўз охиридаги йй товушиларидан бирини ташлаб қабул қилинган: badībiyy -> бадиий. Бу сўз асли badaba
феълининг 'яратди', 'янгилик киритди' маъносидан ҳосил қилинган badb(un) масдаридан (АРС, 60) -iyy(un)
қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ,48) , юксак дид ва маҳорат билан яратилган', 'нафис' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 71).