
БАЙ
Tasnif: Бу арабча сўз bауь(un) шаклига эга (АРС, 95);
ўзбек тилига сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: bауь -» бай. Тожик тилида бу сўз таркибидаги ҳамза товуши ъ белгиси билан ёзиб кўрсатилган: байъ (ТжРС, 43). Бай сўзи асли 'савдо-сотиқ билан шуғулланди' маъносини англатувчи bāъа феълининг (АРС, 95) масдари бўлиб, 'савдо-сотиқда нарх бўйича, ишга ёллашда ишҳақи бўйича келишув' маъносини
англатади (ЎТИЛ, I, 73). Бу сўз ишбай (қ.), кунбай (қ.), соатбай (қ.) қўшма сўзларининг иккинчи қисми сифатида қатнашади. Бай сўзидан -лаш қўшимчаси билан байлаш- феъли (қ.) ясалган.