БАЙНАЛМИЛАЛ
Tasnif: Бундай сўз АРСда берилмаган,
ТжРСда (43), ПРСда (84) келтирилган. Бу сўз асли
арабча 'ора' маъносини англатувчи bayna сўзи (АРС,96; Бу сўз тожик тилида мустақил ҳолатда ишлатилади), al аниқлик артикли ва милал сўзидан тузилган. Милал сўзи миллат сўзининг (қ.) кўплик шаклига тенг (АРС, 763); шунга кўра байналмилал сўзи асли 'миллатлараро' маъносини англатади; демак, байналмилал алоқа каби бирикма тузишдан кўра миллатлараро алоқа каби
бирикма тузиб ишлатиш афзал; лекин байналмилал тарбия ўрнига миллатлараро тарбия бирикмасини ишлатиб бўлмайди. Байналмилал сўзидан -чилик қўшимчаси билан байналмилалчилик мавҳум оти ясалган,
бу сўз 'интернационализм' маъносини англатади
(ЎТИЛ, I, 73).