БАЙОН
Tasnif: Бу арабча сўз bayan(un) шаклига эга (АРС,
96); ўзбек тилига чўзиқ а товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: bayan -> байан (баён). Бу сўз асли 'очиқ-ойлин бўлди' маъносини англатувчи bānа феълидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АРС, 96), араб тилида 'аниқлик киритувчи изоҳ' каби маънони, ўзбек тилида эса 'маълум бир фикр-мулоҳазаларнинг изҳори маъносини англатади. Кейинчалик 'мактабда утказиладиган ёзма иш' маъносини ҳам англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 72).