
БАЛО I
Tasnif: Бу арабча сўз bаlāъ(un) шаклига эга (АРС,
85); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: bаlāъ -> балâ (бало). Бу сўз асли bala феълининг азоб берди', 'қийнади' маъносидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АРС, 85), араб тилида 'қийноқ', 'бахтсизлик' каби маънони, ўзбек тилида эса 'кулфат', 'офат', 'фалокат' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 76).