O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎРИ

Tasnif: ’итсимонлар оиласига мансуб йиртқич ҳай — вон’. Тўдадан айрилганни б ў р и ер (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ’кулранг’, ’кўкимтир’ маъносини англатган бор | боз сифатининг бор шаклидан -и қў- шимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, И, 221; ПДП, 373; Девон, III, 239; ДС, 118); ўзбек тилида ё унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: бор + и = бори > бори. Бу ҳайвонга ном рангига кўра берилган. Бу сўз туркий тилга эроний тилдан ўзлашган бўлиши мумкин дейилади (ЭСТЯ, II, 221).