БАРАКА
Tasnif: Бу арабча сўз barakat(un) шаклига эга
(АРС, 67); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: barakat -> барака. Бу сўз асли кўпмаъноли baraka феълининг 'Олло эҳсон қилди', 'тўкин-сочинлик бўлди' маъносидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'Оллонинг эҳсони', 'тўкин-сочинлик' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 80).
Бу сўз ўзбек тилида 'қўшоқ кўсак', 'қўшоқ мева' маъносини англатишга ҳам хизмат қилдирилган (қўшоқлик баракадан дарак беради деб қаралади). Ўзбек тилида барака сўзидан баракали, баракасиз, бебарака сифатлари ясалган (ЎТИЛ, I, 80).