
БАРҚ УРИБ
Tasnif: Бу турғун бирикма арабча барқ сўзи
билан ур- феълидан тузилган бўлиб, -б равишдош шаклида ишлатилади, 'тез ва яйраб-яшнаб' каби равиш маъносини англатади, асосан ўс- феълига боғланади (ЎТИЛ, I, 83). Ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган барқ сўзи асли 'чақнади', 'ярақлади' маъ —
носини англатувчи baraqa феълининг (АРС, 66) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'чақмоқ', 'яшин' маъносини англатади; шунга кўра барқ уриб бирикмаси асли 'чақмоқ чақиб' маъносини англатади, 'тез ва яйраб-яшнаб' маъноси шу маънодан ўсиб чиққан.