БАТТОЛ
Tasnif: Бу арабча сўз battal(un) шаклига эга (АРС,
76) ; ўзбек тилига итқи товушларини т товушларига, чўзик, а товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: battal > баттал (баттол). Бу сўз асли 'пуч бўлди', 'сохта бўлди', 'ишсиз бўлди' каби маъноларни англатувчи batala феълидан ясалган касб оти бўлиб (УАЯ, 240), 'беиш', 'ҳавойи', 'бадкирдор' каби маъноларни англатади (АРС, 76); ўзбек тилида бу сўз билан бадкирдор', 'ўжар', 'қўрс' каби маънолар англатилади
(ЎТИЛ, I, 85).