
БАШАРА
Tasnif: Бу арабча сўз başarat(un) шаклига эга
(АРС, 72); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: başarat —> башара. Бу сўз асли 'пўстини (терисини) шилди' маъносини англатувчи başara феълидан (АРС, 72) ҳосил қилинган 1 боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'тери', 'пўст' маъносини англатади; ўзбек тилида бу сўз билан кишининг юз кўриниши', 'қиёфа' маъноси англатилади (ЎТИЛ, I, 87).