БЎРОН
Tasnif: ’ёғингарчилик билан тўзон аралаш кучли шамол’. Б ў р о н тобора кучаяр эди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’шамол аралаш кучли ёғин ёғ-’ маъносини англатган бора- феълидан -н қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 191); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: бора- + н = боран > борâн.