БАҲОЛ-У ҚУДРАТ
Tasnif: Бу бирикма тожикча ба предлоги, арабча ҳол (қ.), қудрат (қ.) сўзлари ва -у боғловчисидан таркиб топган бўлиб, 'имконияти даражасида', Чурби етганича' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 90). Бу бирикмани баҳоли қудрат тарзида изофа бирикмасига айлантириб ёзиш ўринли эмас.