
БАҲР II
Tasnif: Бу арабча сўз bahr(un) шаклига эга (АРС,57); ўзбек тилига ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига ал маштириб қабул қилинган: bahr -> баҳр. Бу сўз асли 'ҳайратланди' маъносини англатувчи bahira феълининг (АРС, 57) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), кўчма маъноларидан бирида 'арузнинг 19 вазнидан ҳар бири' маъносини англатувчи адабиётшунослик термини сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 91).