
БИДЪАТ
Tasnif: Бу арабча сўз bidъat(un) шаклига эга
(АРС, 60); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а унлисига алмаштириб, сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: bidъat -> бидъат. Бу сўз 'яратди', 'янгилик киритди', 'ўйлаб чиқарди' каби маънони англатувчи badaъa феълидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 143), асли 'янгилик' маъносини англатади (АРС, 60); дин ақидаларига янгилик киритиш йўлидаги уринишларни қоралаш асосида бу сўз 'дин ақидаларига хилоф янгилик' маъносини англата бошлаган, ўзбек
тилига шу маъноси билан олинган (ЎТИЛ, I, 111); Кейинчалик 'эскирган урф-одат' маъноси ҳам юзага келган.