
БИМИЛЛО(Ҳ)
Tasnif: Бу арабча сўз бирор ишни бажаришга киришиш олдидан мусулмон киши айтадиган
бисмиллоҳир раҳмонир ражими иборасининг қисқа кўриниши бўлиб, арабча 'билан' маъносини ифодаловчи bi предлоги (АРС, 52), 'ном' маъносини англатувчи
ьism(un) сўзи (АРС, 41), al аниқлик артикли (АРС, 39)ва ъallahu сўзидан таркиб топган, асли 'Оллоҳнинг номи билан' маъносини англатади. Бу қисмларни бир сўзга бирлаштириш жараёнида би предлоги охиридаги ва исм сўзи бошланишидаги унлилар бир и унлисига
сингишган, ал аниқлик артикли бошланишидаги а унлиси и унлисига алмашган, Аллоҳу сўзи бошланишидаги фатҳали ҳамза а унлисига алмашган, ниҳоят, сўз охиридаги у қисми ташланиб, ундан олдинги ҳ товуши
ҳам талаффуз қилинмайдиган бўлган: би + исм бисм+ ал = бисмил + Аллоҳу -» бисмиллаҳу - бисмилаҳ ->бисмилла (бисмилло). Бу иборанинг тўлиқ кўринишидаги раҳмон (қ.), раҳйм (қ.) сўзлари Оллога нисбат бериладиган 99 фазилатдан бирининг номи бўлиб, бу
ибора таркибида аниқлик артикли билан ишлатилган ва араб тилига хос товуш ўзгариши қоидасига биноан ар-раҳман, ар-раҳйми шаклини олган; бу сўзларни ўзаро ва
олдинги сўз билан биргаликда талаффуз қилишда
анилик артикли олдинги сўзга қўшиб ёзилади; бисмиллаҳир раҳманир раҳйми каби; ўзбек тилида ар-раҳман сўзининг учинчи бўғинидаги чўзиқ а унлиси а унлисига, ар-раҳйми сўзи таркибидаги чўзиқ й унлиси и унлисига алмапггирилган, ниҳоят, сўз охиридаги -и ке —
лишик қўшимчаси талаффуз қилинмай қўйган.