O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БИСОТ

Tasnif: Бу арабча сўз bisat(un) шаклига эга (АРС, 71); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган:bisat —> бисат (бисот). Бу сўз кўпмаъноли basata феълининг 'ёйди' маъносидан ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), араб тилида 'гилам' маъносини англатади (АРС, 71); кейинчалик бу сўзнинг маъносида кенгайиш воқе бўлиб, ўзбек тилида 'оилага мансуб мол-дунё' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 121).