O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎРСИАЛА

Tasnif: ’етилиб кўпчи-’, ’семир-’. Кузда ҳайдаб қўйилган ер бўрсиллаб турибди. Бу феъл -илла қўшимчаси билан ясалган десак, манбаларда борс сўзига изоҳ топилмади; кейинги сўз ’семир-’, ’шиш-’ маъносини англатган бўр- феълидан (ЭСТЯ, II, 225) ясалган десак, -с қўшимчасини изоҳлаб бўлмади. Айтилганларни ҳисобга олиб, бу сўзни бор- феълига ’мойил’ маъносини ифодаловчи -сў қўшимчасини ва ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ла қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган деб изоҳладик. Ўзбек тилида о унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, ў унлиси и унлисига алмашган, л ундоши қатланган: (бор- + сў = борсў-) + ла = борсўла- > борсила- > борсилла-.