O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАЖ

Tasnif: Бу арабча сўз асли vaҫh(un) шаклига эга (АРС, 876) ; ўзбек гили тарихида бу сўз товуш ўзгаришисиз ишлатилган (ЎКААҚЛ, 62; важҳ 2), ҳозирги ўзбек тилида эса бу сўз охиридаги ҳ ундоши талаффуз қилинмайди: vaҫh—> важ (ЎТИЛ, I, 169). Бу сўз асли 'юзига йўналтирди' маъносини англатувчи vaҫaha феълининг (АРС, 875) масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'юз', 'ташқи кўриниш (қиёфа)', 'олд томон', 'сабаб' каби ўндан ортиқ маънони (АРС, 876), ўзбек тилида 'сабаб', 'далил', 'баҳона' каби маъноларни англатади: Шу важдан сизнинг фикрингизга кўшила олмайман (ЎТИЛ, I, 169).