ВАЖОҲАТ
Tasnif: Бу арабча сўз vaҫahat(un) шаклига эга
бўлиб (АРС, 876), ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: vaҫahat—> важаҳат(важоҳат). Бу сўз асли 'таниқли бўлди', 'ном чиқарди маъносини англатувчи vaҫuha феълининг (АРС, 875) масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида машҳурлик , 'салобат' каби маъноларни, ўзбек тилида эса одамнинг ташқи кўриниши, қиёфаси, авзойи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 170).